"Долзарб 90 кун" доирасида очиқ эшиклар куни ташкил этилди
Фарғона минтақавий ўқув марказида Фарғона шаҳрида жойлашган 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган "Ёзги оромгоҳ" ўқувчи ёшлари иштирокида ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида ўқувчи ёшларга ўқув марказида тингловчилар ва аскарлар учун яратилган шароитлар, кутубхона фондидаги китоблар, ходимларни жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича спорт зали, ходимларни руҳий бузилишларини олдини олиш учун "Руҳий енгиллик хонаси" ҳамда жанговар ўқ отиш тирида қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишдилар.
Куннинг энг юқори нуқтаси интеллектуал мусобақалар – шахмат ва шашка бўйича турнирлар, шунингдек, психологик тренинглар бўлиб, улар иштирокчиларга марказ ходимлари ишининг ўзига хос хусусиятларини чуқурроқ тушуниш имконини берди. Ёшлар кўплаб унутилмас таассуротлар ва янги билимлар билан қайтишди.