Янгиликлар

28 Апрель 2025

"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб 15 апрелдан 15 май кунига қадар "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Ушбу тадбир доирасида Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Сирдарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари Қўриқлаш бошқармалари масъуллари ҳамкор ташкилотлар ва "маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда маҳаллалар осойишталигини ва фуқаролар хавфсизлигини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларининг дахлсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Мутахассислар томонидан ҳудудларда содир этилган ўғирлик жинояти билан боғлиқ ҳолатларга тўхталиб, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, ҳушёрликни оширишда Қўриқлаш хизматининг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш хавфсизлик ва хотиржамликнинг кафолати эканлиги тушунтириш билан бирга, объект ва хонадонларга ўрнатиладиган қўриқлов ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари хусусида маълумотлар берилиб, ишлаш тизими кўрсатиб беришди.
Тарғибот тадбирлари якунида эса ўз хонадонини ва тадбиркорлик объектини қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда ҳужжатлар олинди.