Янгиликлар

26 Июль 2025

"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли профилактик тадбир доирасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда "маҳалла еттилиги" ҳамкорлигида маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган навбатдаги профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тарғибот ишлари давомида Қўриқлаш хизматига уланиш тартиблари, ушбу хизматнинг имкониятлари ва афзалликлари, жумладан, замонавий сигнализация ускуналари, техник хизмат кўрсатиш ва тўлов имкониятлари ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир доирасида аҳоли, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби мавзуларда суҳбатлар олиб борилди.