Янгиликлар

13 Август 2025

"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли профилактик тадбир доирасида Олтиариқ ва Қува туманларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, ИИБ масъуллари ҳамда "маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда туманлар марказларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тарғибот ишлари давомида Қўриқлаш хизматига уланиш тартиблари, ушбу хизматнинг имкониятлари ва афзалликлари, жумладан, замонавий сигнализация ускуналари, техник хизмат кўрсатиш ва тўлов имкониятлари ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир доирасида аҳоли, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби мавзуларда суҳбатлар олиб борилди. Ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига хам "Ташвишгоҳ" уйчалари ўрнатиш ишлари олиб борилди.

Бу каби тизимлар тадбиркорлар ҳамда фуқаролар мулкини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.