Янгиликлар

9 Октябрь 2025

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимидаги долзарб ислоҳотлар, янги қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари кенг ёритилди.

Учрашувда Фарғона шаҳар жиноят ва маъмурий судлари судьялари иштирок этиб, суд-ҳуқуқ амалиётидаги ўзгаришлар ва янгиликлар юзасидан атрофлича тушунтириш бердилар. Шунингдек, тадбирда шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари видеоселектор шаклида қатнашиб, ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

Мазкур учрашув шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, қонунийлик ва интизомни мустаҳкамлаш ҳамда хизмат фаолиятида масъулиятни янада кучайтиришга хизмат қилади.