Янгиликлар

17 Октябрь 2025

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиб иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва тизимда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Қўриқлаш Департаменти масъуллари ҳамда вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан содир этилиши мумкин бўлган хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларга жазо муқаррар эканлиги, ноқонуний ишларга аралашмаслик, коррупцион ҳолатларнинг салбий жиҳатлари, хизмат ваколатини суиистеъмол қилмаслик, қонун талабларига қатъий риоя этиш каби бир нечта йўналишларда муҳим маълумотлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ижрочилик интизомига амал қилиш, ходимларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, бепарволикка йўл қўймаслик ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш юзасидан масъул офицерларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Учрашув якунида хизматда ижобий натижалар кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари муносиб рағбатлантирилди.