Янгиликлар

21 Декабрь 2024

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишининг олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

Тадбир аввалида Жиззах ҳарбий прокурори адлия полковниги Ш.Хайитов томонидан ҳар бир ходим аввало шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, салбий ҳолат келтириб чиқариши мумкин бўлган омиллардан ўзларини тийиш каби мавзуларда аниқ мисоллар ёрдамида тушунтириш бериб ўтилди ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида ҳамкорликдаги аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш, қонунчиликдаги ўзгаришлардан уларни хабардор этиш масаласига ҳам эътибор қаратилиб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш – энг олий бурч эканлиги ходимларга яна бир бор эслатиб ўтилди.
Учрашувда ходимлар киберхавфсизлик маконида содир бўлаётган янгиликлар билан таништирилди. Бундан ташқари, ходимлар конфиденциал маълумотлар билан ишлаш тартиби, шахсга оид ахборот субъектларининг ўз шахсий маълумотларини тақдим этишни рад этишнинг юридик оқибатлари ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлишди.