“Биз доноримиз” хайрия акцияси доирасида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари қон топширдилар
Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари “Биз доноримиз” хайрия акциясида фаол иштирок этиб, юксак инсоний фазилат — беғараз ёрдам кўрсатиш, инсон ҳаётини асрашдек эзгу ташаббусни амалда намоён этдилар.
Мазкур тадбир доирасида бошқарма тизимидаги бир қатор ходимлар ўз ихтиёри билан қон топширдилар. Ушбу хайрли ишнинг бош мақсади — қон захираларини тўлдириш, тиббиёт муассасаларига ёрдам кўрсатиш ҳамда беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшишдан иборатдир.
Қўриқлаш хизмати ходимлари доимо нафақат хизмат бурчини адо этишда, балки ижтимоий ҳаётда ҳам фаол фуқаролик позициясини намоён этиб келмоқдалар. Уларнинг бу каби эзгу ташаббуслари ёш авлод учун ибрат бўлиб хизмат қилади.