Тиббиёт ходимлари куни арафасида бир гуруҳ соҳа фидойилари мукофотланди
Соғлом миллат — баркамол жамиятнинг пойдеворидир. Мана шу улуғ мақсад сари олиб борилаётган йўлда меҳрибон шифокорлар, ҳамширалар ва барча тиббиёт соҳаси ходимларининг фидокорона меҳнати беқиёс аҳамиятга эга. Юртимизда хар йил ноябрь ойининг 2-чи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланиб келинмоқда.
Сана муносабати билан, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳам бир гуруҳ соҳа фидойиларини байрам билан самимий қутлаб, уларга эзгу тилакларини билдиришди. Уларнинг меҳнати туфайли соғлом авлодни тарбиялаш, халқимиз ҳаётини узайтириш ва сифатини оширишга қаратилган ишлар самара бераётганлиги яна бир бор таъкидланди.