Янгиликлар

31 Июль 2025

Қўриқлаш Департаментининг Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальонида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

Қўриқлаш Департаментининг Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальонида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти томонидан хизмат фаолиятининг асосий масалалар ҳақида атрофлича тушунчалар, бўлинма фаолиятида интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ тавсиялар берилди. Ёш ходимларни тарбиялаш, жамоада ўзаро ҳамжиҳатликни ривожлантириш ва ижро интизомини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари алоҳида муҳокама қилинди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар коррупция, порахўрлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилмаслигини таъкидлаб, бундай ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда қатъий жазо чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

Учрашув доирасида ходимларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.

Бундай тадбирлар шахсий таркибнинг масъулиятини оширишга, жамоада соғлом муҳитни шакллантиришга, давлат хизмати тизимига касбий дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилади.