ОЛИС ҲУДУДЛАРДАГИ ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИ
Куни кеча Тошкент ҳамда Хоразм вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликдада маҳаллалар ёшлари иштирокида "Ватан – улуғ, бурч – муқаддас" шиори остида ватанпарварлик сайллари ўтказилди.
Жараёнлар ўқувчи-ёшларнинг яккакураш, бадиий гимнастика ва ҳарбийларнинг жанговар кўргазмали чиқишлари, аслаҳалар намойиши, китоблар ярмаркаси ва спорт мусобақалари билан қизғин тус олди. Шу билан бирга камондан ўқ отиш спорт тури бўйича маҳорат машғулотлари ўтказилди.
Шунингдек, кинология йўналиши, хизмат итларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги имкониятлари кўрсатиб ўтилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, ёшлар мазкур тадбир орқали бир-бири билан тажриба алмашиш асносида дўстона рухда ўтган спорт мусобақаларида иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад эса чекка ҳудудлардаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларда ўтказилмоқда.