Наманган шаҳар Баркамол авлод маҳалласида жойлашган 88-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича семинар ўтказилди.
Дастлаб семинарда мактаб ўқувчилари касб-ҳунар мактаблари томонидан мактаб ҳовлисида ташкил этилган кўргазмалар, Миллий гвардия Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлимининг чиқишлари, бўш иш ўринлари ярмаркаси, ўғил-қизлар учун махсус касбга ўргатиш хоналари ташкил этилганлиги билан танишдилар.
Давра суҳбатида “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигини, ўғил-қизларимизнинг билим олишга бўлган иштиёқини кучайтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар таълим-тарбиясида жамоатчиликнинг ўрни ва таъсири ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Шунингдек, Наманган шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, халқ ва армия бирдамлигини таъминлаш мақсадида авто- ва мотокўргазмалар ҳамда спортнинг камондан отиш тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.