Янгиликлар

10 Сентябрь 2025

Бугунги кунда “қизил” тоифадаги маҳалларни “яшил” тоифага ўтказиш, аҳоли хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш, кибержиноятларга қарши кураш, шу жумладан, мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш борасида ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан Хатирчи туманидаги “Фаровон” маҳалласида ўрганишлар олиб борилиб, фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Учрашувларда маҳалланинг ҳуқуқ-тартибот ҳолати, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, маҳалла ҳудудида содир этилган кибержиноятлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган шахслар ва кам таъминланган оилалар билан ҳам мулоқот ўтказилди. Учрашувлар давомида уларнинг кундалик турмушида учраётган муаммолари ва эҳтиёжлари ўрганилиб, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди. Бундан ташқари, мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида халқ хўжалиги объектлари, фуқаро хонадонларига қўриқлаш сигнализация воситалари ҳамда аҳоли гавжум жойларга ташвиш тугмалари ва видеокузатув мосламалари ўрнатилмоқда. Маҳалла аҳолиси билан ўтказилган самимий мулоқотларда фуқароларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланиб, уларни амалга ошириш бўйича зарур чоралар кўриш белгиланди.