Бугунги осойишта кунлар учун нафақат мустақиллик йилларида, шу билан бирга айни кунларда юртимиз осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар оила аъзолари ҳолидан хабар олинмоқда.

Қўриқлаш департаменти раҳбарияти ва шахсий таркиби томонидан соҳада фаолият юритиб, юртимиз осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан доимий равишда хабар олиниб, оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек оилаларнинг яшаш шароити, соғлиги, оилавий аҳволи, фарзандларининг таълим олиш ҳолати ва бошқа омиллар бўйича мунтазам мониторинг олиб борилмоқда.
Аниқланган муаммоларга қараб, тегишли ёрдам чоралари кўрилмоқда. Масъуллар уларнинг хонадонида уларнинг Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг хотираси яна бир бор ёдга олинди. Ушбу мард ва жасур ўғлонларнинг хотирасига эҳтиром кўрсатиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.