Бугунги тинч-осойишта кунларда мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳам алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга лойиқдир.
Бугунги тинч-осойишта кунларда мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳам алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга лойиқдир.
Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Улар ҳалок бўлган сафдошларининг хонадонларига ташриф буюриб, шахсан ўзлари ҳамдардлик билдирдилар, уларнинг эҳтиёжлари ва муаммолари билан танишдилар.
Ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг оила аъзолари билан самимий суҳбат чоғида уларнинг яқинлари Ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида кўрсатган жасоратлари халқ хотирасида абадий қолиши алоҳида таъкидланди. Қаҳрамонларнинг оила аъзолари шунга амин бўлишлари мумкинки, давлат ва жамият уларнинг йўқотишларини ҳеч қачон унутмайди ва ҳар доим зарур ёрдам ва ғамхўрликни кўрсатади.
Шу билан бирга, Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти айни пайтда тиббий муассасаларида даволанаётган ходимлари ҳолидан ҳам хабар олиб, уларни қўллаб-қувватлаб, хизматлари учун миннатдорлик билдирди.
Даволанаётган ходимлар билан ўтказилган учрашувларда уларни реабилитация қилиш ва келгусида хизматга қайтариш масалалари муҳокама қилинди. Раҳбарият уларнинг ҳар бири ҳақиқий қаҳрамон эканини таъкидлаб, тезроқ соғайиб кетиши ва тикланиши учун барча зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.