Янгиликлар

29 Ноябрь 2025

Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли қўриқлашни такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Қўриқлаш хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларининг касбий маҳорати оширилмоқда.

Жумладан, куни кеча Қўриқлаш департаментининг минтақавий ўқув марказларида бошланғич тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида сафдорлар таркибида хизмат қилаётган ходимлар ҳарбий қасамёдга келтирилди.

Тадбирда минтақавий ӯқув марказлари бошлиқлари сўзга чиқиб, тингловчиларга тарихий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган ориятини ғурур ва садоқатини ҳамма нарсадан устун қўядиган йигитлик шаъни, ору номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга бел боғлаб аҳду паймон қилиш маросими эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг битирувчиларга сиҳат-саломатлик, келгуси хизмат фаолияти давомида ва олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тиланди ҳамда сертификатлар топширилди.