НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз" шиори ортида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида вилоятнинг Давлатобод тумани Юксалиш кўчаси бўйлаб югуриш марафони бўлиб ўтди.
Курашларга бой тарзда ўтган марафонда иштирокчилар югуриш давомида маррага биринчилардан бўлиб етиш мақсадида шиддат билан ҳаракат қилишди. Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардия раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.