Наманган вилоятида "Она диёр – ранглар жилосида" расмлар танлови ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимларида хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Она диёр – ранглар жилосида” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.
Мусобақада иштирок этган болажонлар ўзларининг чизган расмларида Ватанпарварлик туйғулари, болаларча беғуборлик, соддалик туйғулари ҳамда эзгуликка интилишларини намоён эди.
Кўрик-танлов якунида ғолиблар Миллий гвардия Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.