Янгиликлар

20 Январь 2025

Тарғиботлар маҳаллалар кесимида давом этмоқда

Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллаларда аҳоли иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирларнинг мақсади – фуқароларни "Қўриқлаш" хизматидаги замонавий технологиялар ва уларнинг хавфсизликни таъминлашдаги аҳамияти билан таништириш, шунингдек, бу воситаларни ҳаётга тадбиқ этиш орқали хавфсизлик даражасини оширишдан иборат.
Навбатдаги профилактик учрашувларда ходимлар, ўтган давр мобайнида ҳудудларда содир этилган ўғирлик ҳолатлари ҳақида тўхталиб ўтиб, олдини олиш чораларини кўриш, ҳушёрликни ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. Мазкур йўналишда "Қўриқлаш" бошқармасининг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш хавфсизлик ва хотиржамликнинг кафолати эканлиги тушунтирилди. Объект ва хонадонларга ўрнатиладиган қўриқлов ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиб, ишлаш тизими кўрсатиб берилди. Тарғиботлар давомида ишончли қўриқлаш хизматидан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролардан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, қўриқловга олиш чоралари кўрилди. Ҳудудларда маҳалла ва хонадонбай тарғиботлар давом этмоқда.