Янгиликлар

18 Февраль 2026

Хоразм вилоятида “Чилонзор тажрибаси” асосида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг амалий ижроси юзасидан ИИБ раҳбарияти ва масъуллари ҳамда идора-ташкилотларда ушбу йўналиш учун масъул ходимлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Хоразм вилояти Қўриқлаш хизмати бошлиғи, полковник Т.Э.Казаков сўзга чиқиб, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда қўриқлаш-сигнализация воситаларининг бугунги кундаги аҳамияти ва самарали жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, мазкур сигнализация воситаларини ўрнатиш ишларини янада кенгайтириш, аҳоли ўртасида профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.