Янгиликлар

15 Декабрь 2024

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ, ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси томонидан Хоразм вилоятида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар, давлат ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун байрамона концерт дастури ташкил этилди. Унда Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари хам иштирок этишди. Концертнинг асосий мақсади — Ватанимиз ва фуқароларимиз хавфсизлиги таъминлашдек шарафли вазифани бажараётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини маданий хордиқ олишларини таъминлашдан иборат.

Концерт дастури "Қалбларда Ватан мадҳи" шиори остида ўтказилди ва унда Филармониянинг истеъдодли хонандалари Ватанни улуғловчи куй қўшиқлари билан иштирок этди. Бу тадбир ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг руҳий ва маънавий қувватланишига хизмат қилди. Шоирона ва маънавий жиҳатдан юксак мусиқалар орқали иштирокчиларнинг миллий ғурури ва Ватанга бўлган муҳаббати янада кучайтирилди.

Ҳар бир ижро, ҳар бир садо Ватанга бўлган муҳаббат ва эҳтиромни кўрсатиб, тўлиқ маънавий қувват ва эҳтиёжни қондиришга хизмат қилди. Бу кўргазмали концерт, албатта, ҳарбий хизматчиларга ўзига хос рағбатлантириш воситаси бўлиб хизмат қилади ва уларнинг келгуси фаолиятига ўзига хос куч бахш этади.