Хоразм вилоятида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида “Ватанпарварлик, шукроналик оиладан бошланади” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди
Урганч шаҳридаги "Ёшлар" маркази биносида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида “Ватанпарварлик, шукроналик оиладан бошланади” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда Миллий гвардия Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси масъул ходимлари сўзга чиқиб, оила бекаси бўлган аёлларга, турмуш ўртоқлари юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётганлиги, ҳарбий хизматчи ва ходимлар жанговар вазифаларни бажаришда қийинчилик ва машаққатларни оила аъзолари ва ҳамкасбларининг маънан қўллаб-қувватлашлари сабаб уддалай олиши, уларнинг руҳий ҳолати ва кайфияти ижобий бўлиши оилага боғлиқлиги борасида фикр-мулоҳазалар юритилди. Учрашув сўнгида сайёр қабул ўтказилиб, унда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, ҳамда уларнинг оила аъзолари томонидан йўлланган мурожаатлар ва саволларига жавоб берилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда оилада соғлом турмуш тарзини яратиш мақсадида Урганч шаҳрида жойлашган 2-сонли оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу тиббий кўрик давомида иштирокчилар ўндан ортиқ мутахассис шифокорлар томонидан текширувдан ўтказилиб, керакли муолажалар берилиб, келгусида даволанишлари бўйича маслаҳатлар берилди.