Янгиликлар

23 Август 2024

Қарши шаҳрида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги учун мусобақалар якунланди.

7 вазн тоифасида 20 жамоа ўз имкониятларини синаб кўришди ва ғолиблик учун курашди. Спортчилар томонидан муросасиз ўтган жанглар мобайнида ўз маҳоратларини намоён эта олган кучли иштирокчилар эса мусобақанинг финал босқичига етиб келишди. Якуний ҳисоб-китобларга кўра умумжамоа ҳисобида 3 ўрин Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасига, 2 ўрин "Қўриқлаш" бош бошқармасига, 1 ўрин Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси жамоасига насиб этди. Мазкур мусобақада ғолиб бўлган спортчилар Миллий гвардия терма жамоасига жалб қилинади ва келгуси мусобақаларга тайёргарлик кўради.