ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Куни кеча Фарғона минтақавий ўқув марказида вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Фарғона Ҳарбий суди ва Ҳарбий прокуратураси, ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликда "Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар органларининг ҳамкорлиги" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбир давомида йиғилганларга соҳадаги айрим қонун-ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳияти батафсил тушунтирилди.
Тадбир сўнгида ходимларни қизиқтирган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.