Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳамда тадбиркорлик объектлари билан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари ўтказилди
Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган профилактик ишлар давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.
Шу билан бирга, ўз объекти ёки хонадонини "Қўриқлаш" хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ойлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотларга эга бўлишди. Савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган тадбиркорлардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.
Тадбир якунда кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига "ташвиш" ўрнатилди.
Бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб давом эттирилмоқда.