Жиззах вилоятида минифутбол бўйича Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси бошқа қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий қисмлардан ташкил топган ўндан ортиқ жамоалар иштирокида спортнинг минифутбол тури бўйича Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги ўтказилди.
Муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақа финалига Ички ишлар бошқармаси ва Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси жамоалари етиб келдилар. Финал натижаларига кўра 4-5 ҳисобида Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом, медал, қимматбаҳо совғалар ҳамда кубок тантанали топширилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур мусобақанинг ўтган йилги амалдаги чемпиони хам Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳисобланади.