Янгиликлар

2 Июль 2025

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Қўриқлаш Департаментининг "Камалак" болалар оромгоҳида ўғил-қизлар учун маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Қўриқлаш Департаментининг "Камалак" болалар оромгоҳида ўғил-қизлар учун маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, болаларнинг спорт ва интеллектуал қобилиятларини намойиш этишга ёрдам берувчи турли мусобақаларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар йили ўтказиладиган спартакиада, танлов ва олимпиадалар иқтидорли болаларни аниқлаш, уларда рақобат руҳи, ғолибликка интилиш ва жамоада ишлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади. Бундай мусобақалар нафақат жисмоний саломатликни мустаҳкамлайди, балки муҳим ҳаётий кўникмаларни ҳам шакллантиради, қийинчиликларни енгиб ўтишга ва ғалаба ҳам, мағлубият ҳамни муносиб қабул қилишга ўргатади.

Бундай тадбирлар болаларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Улар ёш авлодни Ватанга, ўз халқига муҳаббат, мамлакатимизга масъулият ва фахр туйғуларини юксалтиришга кўмаклашади.