Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда
Ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, болажонларга яхши кайфият улашиш мақсадида болалар соғломлаштириш оромгоҳларда ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, куни кеча Фарғона, Наманган ҳамда Навоий вилоятларидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳудудий "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган бу каби тадбирларда чиройли кўргазмали чиқишлар тақдим этилди. Замонавий махсус воситалар кўргазмалари, камондан отиш, қувноқ эстафета баҳслари, шахмат-шашка, стол тенниси турлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Тадбирлар давомида болажонлар ўзларни қизиқтирган спорт турларидан керакли кўникма ва малакаларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.
Якунда фаол иштирокчилар "Қўриқлаш" бошқармалари томонидан муносиб тақдирландилар.