Қўриқлаш Департаментида хизматни ташкил этиш йўналишининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Давлат объектлари, ўта муҳим ва тоифаланган иншоотлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкининг самарали қўриловини ташкил этиш, ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларнинг ўтган даврдаги сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган хизматни ташкил этиш йўналишининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари ва йўналишлар бўйича бошқарув аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлимлар раҳбарлари иштирок этишди.
Даставвал Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти томонидан ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди. Шу билан бирга бошқарув аппаратининг ишчи гуруҳи томонидан қўриқдаги объектларни ишончли ҳимоясини таъминлашдаги аниқланган камчиликлар аниқ мисоллар билан кўрсатилди ва уларни бартараф этиш борасидаги йўналишлар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек объектларни қўриқлашда янги авлод технологияларини жорий этиш, ходимларининг касбий маҳорат ва малакасини ошириш бўйича мунтазам ўқувлар ташкил этиш масалалари бўйича режалар белгилаб олинди.
Шунингдек, мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасида Қўриқлаш департаментининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни ошириш, бу борадаги шахсий жавобгарлик бўйича аниқ топшириқлар қўйилди.