25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси биринчилиги учун волейбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси биринчилиги учун волейбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада республиканинг барча шаҳар ва туманларидан Қўриқлаш бўлимлари ходимларидан ташкил топган 11 та жамоа иштирок этди. Муросасиз кечган беллашувларнинг якуни бўйича Нукус шаҳарлараро Қўриқлаш бўлими жамоаси учинчи ўринни, Mўйнақ тумани Қўриқлаш бўлими жамоаси иккинчи ўринни ва фахрли биринчи ўринни эса Қораўзак туманлараро Қўриқлаш бўлими жамоаси эгаллади.
Турнир ғолиблари Қўриқлаш бошқармаси раҳбариятининг муносиб мукофотлари – медаллар, дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ушбу мусобақа нафақат энг кучли жамоаларни аниқлашга, балки турли қўриқлаш бўлимлари ходимлари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам берди. Бундай спорт тадбирлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг касбий маҳоратини оширишда муҳим аҳамият касб этади.