Янгиликлар

20 Июнь 2025

Бухорода мини-футбол бўйича Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ташкил этилди

"Ёшлар ойлиги" давомида Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида спортнинг мини-футбол тури бўйича Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур мусобақада вилоятнинг шаҳар-туманлар Қўриқлаш бўлимлари ходимларидан ташкил топган жами 14 та жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа натижасига кўра:
1-ўрин Ромитан тумани Қўриқлаш бўлими жамоасига;
2-ўрин Олот тумани Қўриқлаш бўлими жамоасига;
3-ўрин Когон шаҳар Қўриқлаш бўлими жамоасига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ташкилотчилар томонидан кубок, диплом, эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.