Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари учун “Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани”да маънавият соати ўтказилди
Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг маънавий савиясини ошириш, уларни бадиий адабиётга ошно этиш ҳамда янада юксак маърифий муҳитда тарбиялаш мақсадида Давлатобод туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани"да навбатдаги маънавият соати ташкил этилди.
Маънавият соати давомида ходимларга миллий ва жаҳон адабиёти намуналари, уларда илгари сурилган ибратли ғоялар, китобхонлик маданияти ҳамда шахс камолотида китобнинг ўрни ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, масканда яратилган замонавий шароитлар, ёшлар учун ташкил этилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар.
Тадбир якунида ходимларга қизиқарли китоблар тавсия этилди ва келгусида бундай маънавий учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.