Янгиликлар

4 Апрель 2023

УЮШМАГАН ЁШЛАР УЧУН МАҲОРАТ САБОҚЛАРИ

Камондан отиш спорт турини аҳоли ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда янада оммалаштириш мақсадида Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва Камондан отиш федерацияси ходимлари томонидан ёш мерганлар учун маҳорат сабоқлари ташкил этилмоқда.

Таълим муассасалари ва истироҳат боғларида мусобақалар ўтказилиб йигит-қизларнинг ушбу спорт турига бўлган қизиқишлари мустаҳкамланмоқда. Маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни соғлом турмуш тарзига кенгроқ жалб этиш, бир бири билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилаётган сабоқлар доирасида спорт билан шуғулланишнинг афзалликлари ҳақида ҳам фойдали маълумотлар бериб ўтилди.

Косонсой туман Ёшлар хиёбонида ўқувчилар ва уюшмаган ёшлар иштирокида камондан отиш спорт тури бўйича ўтқазилган навбатдаги маҳорат дарсида мураббийлар томонидан ёшларга камондан отишнинг турли усуллари, шамол тезлигини ҳисобга олган ҳолатда ёйларни йўналтириш борасида зарурий тавсиялар берилди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu