Янгиликлар

27 Октябрь 2025

Ходимларнинг оила аъзолари билан жойлардаги давра суҳбатлари давом этмоқда

Навбатдаги давра суҳбати Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Янгиер шаҳрида Боёвут туманлараро ва Янгиер шаҳарлараро Қўриқлаш бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида ўтказилди.

Ходимлар томонидан хизмат интизом бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автотранспорт воситаларини бошқариш оқибатида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари, фирибгарлик ва тамагирлик қилмаслик, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилди. Бу тадбир жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Ўзининг фидойилиги ва меҳнатсеварлиги билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг оила аъзоларига ташаккурномалар топширилди.