Янгиликлар

17 Октябрь 2023

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ "ҚЎРИҚЛАШ" БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ЖОЙЛАРДА ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ёшлар том маънода бугун ўзининг азму шижоати билан барчага бўлиб хар жабҳада мамлакатимиз нуфузини юқори кўтаришмоқда. Хар томонлама етук, мард, жасур ўғлонларни тарбиялаш, уларда Она ватанга дахлдорлик хиссини кучайтириш ҳамда ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш мақсадида куни кеча Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Фарғона шаҳрида жойлашган 19-сонли ўрта таълим мактабида ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир аввалида "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ҳарбий техникалар намойиш этилди. Кинология хизмати ходимлари эса хизмат итлари, улардан фойдаланиш, итлар ёрдамида бажариладиган машқлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб, шунингдек, улар томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар, жиноятчиларни ушлаш тартиби барча йиғилганларга бирдек манзур бўлди.
Шундан сўнг ўқувчилар ўртасида тош кўтариш, арқон тортиш ва спортнинг камондан отиш тури бўйича  беллашувлар ташкил этилди. Унда дастлаб камоннинг умумий тузилиши, келиб чиқиш тарихи ҳамда нишонга олиш учун ёйни йўналтириш усуллари ҳақида маълумотлар берилди. Ҳаваскор мерганлар дастлабки кўникмаларни олишганларидан сўнг, ушбу спорт турида ўз имкониятларини синаб кўришди. Беллашув қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун астойдил кураш олиб бориб, тадбирни янада кўтаринки руҳда бўлишини таъминлаб беришди.
Якунда беллашувларда фаол иштирок этган ўқувчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.