Янгиликлар

21 Октябрь 2023

БАЙРАМДАГИ УНУТИЛМАС ТААССУРОТЛАР

Қорақалпоғистон Республикаси "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Нукус шаҳридаги 32-сон умумтаълим мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси ўтказилди. Беллашувлар жуда қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтди. Бу эса уларнинг жамоа бўлиб ишлашлари, улар орасида ўзаро дўстлик муносабатларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Ушбу беллашувлар йигит-қизларнинг эпчиллиги, чаққонлиги ҳамда жамоадошларини қўллаб-қувватлаш каби туйғуларини шакллантирди.
Шундан сўнг Маданият саройида туман ҳокимияти, Миллий гвардия, таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва ўқувчи ёшлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда иштирокчиларга ўзбек тили бўйича маълумотлар бериш билан бирга саҳна чиқишлари қўйиб берилди. Шунингдек, ёзувчи ва шоирларнинг шеърлари ва бошқа маданий чиқишлар намойиш этилди.