Ходимлар учун навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди
Мамлакатимизда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор тинч ва фаровон турмуш тарзини таъминлашда юқори натижалар кўрсатмоқда. Хусусан, куни кеча Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун вилоят ИИБ Даволаш профилактика муассасаси тиббиёт бўлимида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбирда асосий эътибор соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга, тиббий билим ва маданиятини оширишга, мавжуд касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга қаратилди.
Кўрик давомида малакали шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилаётган ходимларнинг соғлигига алоҳида эътибор қаратилиб, касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан зарурий тиббий тавсиялар берилди.
Таъкидлаш жоизки бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши юртимиз тинчлиги йўлида хизмат қилаётган фидойи ходимларни саломатликларини тиклашга ва мустаҳкамлашга кенг замин яратмоқда.