МУСТАҲКАМ ИНТИЗОМ - МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ
Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик учрашув бўлиб ўтди.
"Қўриқлаш" бош бошқармаси масъуллари бошчилигида ўтган учрашув давомида ходимлар томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берди.
Шунингдек, ходимларнинг фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлишлари, тамагирликка йўл қўймаслик, коррупцияни олдини олиш, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида асослантирилган ва аниқ фикрлар айтилди.
Учрашув сўнгида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил маълумотлар олдилар.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: