МУСТАҲКАМ ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ САМАРАЛИ ХИЗМАТ ГАРОВИ
Андижон ҳарбий прокуратураси ва Фарғона ҳарбий суди, Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкорлигида гарнизонда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳуқуқий тарғибот-профилактика тадбири ўтказилди.
Сўз олганлар "Коррупция ва фирибгарликка оид жиноятлар" жазонинг муқаррарлиги, “Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг жиддий оқибатлари, қонунчиликда кўрилган чора-тадбирлар ва бунга қарши курашда хорижий тажрибалар”, ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўл транспорт ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилиб, эътибор қаратиладиган жиҳатлар, жавобгарлик хиссини янада ошириш борасида тавсиялар берилди.
Шу билан биргаликда мутасаддилар томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида сайёр қабул хам ташкил этилди.