Янгиликлар

7 Июнь 2023

ТУМАН-ШАҲАР "ҚЎРИҚЛАШ" БЎЛИМЛАРИДА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН ХОДИМЛАР УЧУН ХИЗМАТНИ ЯНАДА САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОРАСИДА МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ

Миллий гвардия тизимларида фирибгарлик жиноятини олдини олиш ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу муносабат билан куни кеча Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Гулистон ҳарбий прокуратураси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати масъуллари билан ҳамкорликда видеоселектор тарзида ҳудудий туман-шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида тадбир ташкил этилди.

Унда сўз олганлар, ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва уларни такрорланмаслиги учун олдини олишга қаратилган ишлар юзасидан маълумотлар беришди.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат интизомига риоя қилиш, интизом бузилишини олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар билан хушмуомалали бўлиш, ҳамда тараққиёт кушандаси бўлган коррупцияга қарши курашиш, хизмат жойини ўзгартириш вақтида ходимлар томонидан фирибгарлик, пора олиш ёки бериш жиноятларини олдини олишга қаратилган профилактик тушунтиришлар олиб борилди.