МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИДА ТИНГЛОВЧИЛАР НАВБАТДАГИ ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ЯКУНЛАДИЛАР
Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини ишончли қӯриқлашни такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларнинг касбий маҳоратлари оширилиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Фарғона минтақавий ўқув марказларида 288 соатли бошланғич тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида “Қўриқлаш” бош бошқармаси сафдорлар таркибида хизмат қилаётган ходимлар ўқитилди.
Шунингдек, 48 соатли қайта тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида ҳам бир гуруҳ тинчлик посбонлари ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, уларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.
Ўқув йиғини давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда тенгдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Тадбирда сўз олганлар тингловчиларга тарихий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган ориятини ғурур ва садоқатини ҳамма нарсадан устун қўядиган йигитлик шаъни, ору номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга бел боғлаб аҳду паймон қилиш маросими эканлигини таъкидлаб ўтди.