Янгиликлар

14 Май 2025

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида “Коррупция – бизга ёт иллат” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Жамият тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатлардан бири — коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ва унга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида “Коррупция – бизга ёт иллат” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ҳамда ҳудудий туман қўриқлаш бўлимларининг шахсий таркиби иштирок этди. Унда иштирокчиларга коррупция тушунчаси, унинг келиб чиқиш сабаблари, жамият ва давлат учун келтириши мумкин бўлган салбий оқибатлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, қонунийлик ва ҳалоллик тамойилларига риоя этиш зарурлиги ҳақидаги тавсиялар билан танишдилар. Тадбир давомида шахсий таркибни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Бундай тадбирлар хизматчиларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, шунингдек, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.