Тошкент амалий фанлар университетининг талабалари учун “Қўриқлаш” бош бошқармасига саёҳат ташкил этилди
Талабалар дастлаб узоқ йиллик "Қўриқлаш" хизматининг ривожланиш тарихи, соҳага оид экспонатлар ҳамда кўргазмали буюмлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, йигит-қизларни ишончли қўриқлашни таъминловчи, замонавий техник воситалар билан таништириш мақсадида интеграллашган ускуналар, қўриқлаш жамланмалари ўрин олган намойишлар хонасига ҳам ташрифи ташкил этилди.
Эртамиз эгаларининг "Қўриқлаш" хизмати ҳақидаги билимларини ошириш, соҳа ходимларининг машаққатли меҳнати, унинг тараққий этиш даври ҳақида тушунчалар берилди.