"Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз"
"Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз". Наманган вилояти Косонсой туманидаги "Соҳил" болалар дам олиш оромгоҳида ўтказилган навбатдаги ватанпарварлик, кўнгилочар ҳамда спорт тадбирлари ана шундай гўзал шиор остида бўлиб ўтди. Вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан болажонлар учун техникалар ва махсус воситалар намойиши билан бошланган тадбирлар, дам олувчи ёшлар ўртасида футбол, стол тенниси, шахмат-шашка ва камондан отиш спорт тури бўйича мусобақа билан давом этди.
Ўтказилган мусобақаларда болажонлар ўзларининг нақадар абжир ва чаққонликларини намойиш этишган бўлса, тадбир якунида ўтказилган "Мен севган адиб" мавзусидаги давра суҳбатида ўзларининг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини кўрсатдилар. Тадбирлар кўтаринки рухда бўлиб ўтди.