ТИНГЛОВЧИЛАРГА ХИЗМАТ ИНТИЗОМНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР ЕТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Тошкент ҳарбий суди масъул ходимлари билан ҳамкорликда Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида тингловчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида амалга оширилиб келинаётган бир қатор тарбиявий профилактик тадбирларга қарамасдан шахсий таркиб томонидан қонун қоидаларга ҳурматсизлик билан қараш каби салбий ҳолатларнинг ҳануз учраётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Келгусида тинчлик посбонлари орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, командир ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажариш, хизмат давомида қуйилган барча топшириқларни ўз вақтида бажариш, она ватанга виждонан хизмат қилиш орқали мол-мулклар дахлсизлигини, фуқаролар хотиржамлигини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.
Ҳар бир ҳаракат учун жавобгарликни англаган ҳолда сидқидилдан хизматни ўташ энг шарафли вазифалар қаторида эканлиги ҳам тушунтириб ўтилди.