ТИНГЛОВЧИЛАРГА ШАХСИЙ ҲИМОЯНИ ТАЪМИНЛАШ УСУЛЛАРИ ТАЖРИБАЛИ МУРАББИЙЛАР ТОМОНИДАН АМАЛИЙ ТАРЗДА ЎРГАТИЛМОҚДА
Шахсий ҳимояни таъминлаган ҳолда хизматни ташкил этиш, бўлинмаларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг жисмоний жанговар фаоллигини янада кучайтириш мақсадида Тошкент минтақавий ўқув марказида малака ошираётган тингловчилар иштирокида амалий машғулотлар ташкил этилди.
Турли экстремал, фавқулодда вазиятларда, қўриққа олинган объектларга уюштирилган ҳужумлар, жамоат тартибини бузишга уриниш каби салбий ҳолатларда фуқаролар ва мол-мулклар дахлсизлигини таъминлаш баробарида ходимлар ўз ҳимоясини, саломатликларини ҳам ўйлашлари тақозо этилади. Ана шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ўқув марказидаги тингловчилар учун шахсий ҳимоя усуллари жамоавий тарзда тажрибали мураббийлар кўмагида ўргатилмоқда.
Қўл жанги ва бошқа спорт турларидан фойдаланган ҳолда турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан жам бўлган ходимларнинг амалий кўникмалари оширилиб, жиноятчини ва тартиббузарни ушлаш, шунингдек, ўзига бўладиган ҳужумлардан ҳимоя усуллари, инсон организмига зарар етказадиган аниқ нуқталар ҳақида маълумотлар берилди.