Янгиликлар

7 Июнь 2023

ТИНГЛОВЧИЛАР НАЗАРИЙ ОЛГАН БИЛИМЛАРИНИ АМАЛИЁТДА МУСТАҲКАМЛАБ, ЎЗ КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРДИЛАР

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг амалий билимларини янада ошириш, назарий олган билимларини амалиётда мустаҳкамлаш мақсадида тингловчиларга патруль-пост хизмати нарядларининг пиёда, отлиқ ва авто йўналишларда хизмат олиб бориш тартиблари бўйича амалий машғулот ташкил этилди.

Машғулот давомида тингловчилар жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим вазифалар, хизмат ўташ тартиби ва шартлари, Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни кўллаш ва ўқ отар қуролни кўллашнинг ҳуқуқий асослари ва тартиби, жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг асосий вазифа ва функциялари яқиндан таништирилди.