Янгиликлар

29 Июль 2023

ТИНЧЛИК ПОСБОНЛАРНИНГ МАЛАКАСИ ДОИМИЙ ОШИРИБ БОРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни такомиллаштиришда ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни тизимга оид янгиликлардан бохабар этиш мақсадида Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида замонавий таълим жараёнлари йўлга қуйилган бўлиб, доимий равишда Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Инкассация хизматидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг доимий малакаси оширилмоқда.

Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах ҳамда Фарғона минтақавий ўқув марказларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, ИИВ ЙПХ ва Инкассация хизматидаги сафдор ва сержантлар таркибидаги тинчлик посбонларининг 286 нафари режа асосидаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомладилар.

"Қўриқлаш" бош бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳам тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг касбий маҳоратлари бошланғич ва қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курсларида мустаҳкамланди.

Минтақавий ўқув марказларида бу галги ўқиш жараёнлари 288 соатли бошланғич тайёрлаш ва 48 соатли қайта тайёрлаш дастури асосида, шунингдек, 96 соатли малака ошириш ўқув режасига мувофиқ сафдор ходимлар муваффақиятли курслари тамомлаб, уларга тантанали равишда сертификатлар ва ўқув марказининг махсус кўкрак нишонлари топширилди.