ТИНЧЛИК – БАРЧА ЭЗГУ ҚАДРИЯТЛАР ДЕБОЧАСИДИР
Тинчлик посбонлари қалбида Ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтириш, Ватанга хизмат муқаддас бурч эканлигини сингдириш, азиз неъматлардан бири бўлган “тинчлик”нинг кадрига етиш, уни асраб авайлаш, таъминлаш учун янада масъулият билан хизмат олиб боришлари лозимлиги ҳақидаги фикрлар ўртага ташланган мулоқотлар Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчилари ўртасида бўлиб ўтди.
"Шукроналик – неъматлар калити" шиори остидаги давра суҳбатида Дин ишлари қўмитаси мутахассислари томонидан дунёнинг турли нуқталарида нотинчлик, давлатлар ўртасида зиддиятлар ҳукм суриб турган, табиий офатлар рўй бераётган бир вақтда юртимиз тинч, халқимиз осойишта ҳаёт кечираётганлиги, ушбу тинч ва осойишта кунларнинг кадрига етиш, шукроналик хисси билан ҳаёт кечириш, доимо ҳушёр ва огоҳ хизмат олиб бориш, турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик борасида маълумотлар бериб ўтдилар.