УЛАР НОМИ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ
Бугунги осойишта кунлар учун нафақат мустақиллик йилларида, шу билан бирга айни кунларда юртимиз осойишталигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларининг оила аъзоларига ҳам алоҳида ҳурмат кўрсатилмоқда.
Навоий ва Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг жасорати ёд этилиб, уларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди.
Шунингдек, мард жасур ўғлонларнинг оила аъзолари билан суҳбат жараёнида уларнинг Ватан тинчлиги йўлида қилган жасоратлари ҳеч қачон унутилмаслиги, доим эътибор ва эъзозда бўлиши таъкидлаб ўтилди.
Тинчлик йўлида ўз азиз жони фидо қилган қаҳрамонлар номи абадий, уларнинг эса оила аъзолари ёлғиз эмасликлари, доимо Ватан, қадрдон ҳамкасбларининг ардоғида эканликларига яна бир бор амин бўлишди.